Россия рубли долларга нисбатан рекорд даражада пастга шўнғиди

7 ноябрь куни Москва биржасида рубль қадри кескин пасайди ва бир АҚШ доллари 48 рублга сотилди.

Айни пайтда рублнинг еврога нисбатан қурби ҳам кескин шўнғишда давом этмоқда ва 7 ноярбь куни бир евро 59.4 рублга баҳоланди.

Россия Марказий банки аралашувига қарамай¸ рублнинг долларга нисбатан қадри ҳозирга қадар 25 фоизга арзонлади.

6 ноябрь куни Марказий банк рубл қурбини ушлаб туриш учун кунига 350 миллиард доллардан ортиқ сарфламаслигини эълон қилгани рубл қадрини янада тушириб юборди.

Қримнинг аннексия қилингани ортидан Ғарб давлатлари Россияга нисбатан жорий қилган молиявий ва иқтисодий санкциялар ва жаҳон бозорида нефт нархининг кескин тушиб кетгани Россия миллий валютасига жиддий зарба бермоқда.