Икки марта Совет Иттифоқи қаҳрамонларининг энг сўнггиси вафот этди

Талгат Бегелдинов.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 10 ноябрь куни икки марта Совет Иттифоқи қаҳрамони, машҳур учувчи Талгат Бегелдинов 92 ёшида вафот этди. У иккинчи жаҳон уруши фаҳрийлари орасида айни пайтда яшаётган энг охирги Совет Иттифоқи қаҳрамони эди.

Талгат Бегелдинов иккинчи жаҳон урушида икки марта Совет Иттифоқи қаҳрамони бўлган ягона қозоқ эди. У 1922 йилнинг 5 августида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида туғилган.

Талгат Бегелдинов 1943-1945 йиллар оралиғида 305 марта жанговар парвозларни содир этган ва генерал-майор унвонига сазовор бўлган.