Назарбоев янги иқтисодий сиёсатини эълон қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Нурли жол”, яъни “Нурли йўл” деб номланган янги иқтисодий дастурини эълон қилди.

11 ноябрь куни Назарбоев ўзининг навбатдаги йиллик мурожаатида янги иқтисодий сиёсат туфайли 2015 йилнинг 1 январидан уй сотиб олган қозоғистонликларга ипотека дастлабки тўловларсиз берилишини ва ипотеканинг устама фози йилига фақат 1-2 тфоизни ташкил этишини айтди.

Бундан ташқари Назарбоев ҳукумрон Нур-Отан партияси сиёсий кенгаши йиғилишида ҳукумат арзон нархларда ва узоқ муддатга аҳолига ижарага берилувчи уйлар қурилишини бошлаши ҳақида гапирди.Бу уйларни аҳоли кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Назарбоевга кўра, янги иқтисодий сиёсатни амалга ошириш учун 24 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратилади.