Украина шарқида вазият кескинлашмоқда

Россия ва россияпараст айримачилар Украина шарқида рус ҳарбийлари ҳозирлиги мавжудлигини рад этмоқда.

Айни пайтда Украина шарқидаги вазият кескинлашаётгани ва янги қурбонлар бўлаётгани ҳақида хабарлар олинаётир.

Украина томони 13 ноябрь куни сўнгги 24 соат ичида россияпарастлар билан жангларда 4 ҳарбий ҳалок бўлгани ва 18 ҳарбий яраланганини маълум қилди.

Донецк айримачилари ўзларининг уч аскари артилерия отишмасида яраланганини билдирмоқда.