Қирғизистон шимолидаги зилзила кучи Олмаотада ҳам сезилди

Зилзила 14 ноябрь куни тонгги соат 7.24 да юз берди. Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълум қилишича, зилзила маркази Иссиқкўл вилоятининг Каджисай шаҳарчасига яқин ҳуддуда бўлган. Зилзиланинг кучи таҳминан 5-6 балл бўлгани айтилмоқда.

Зилзила Бишкек шаҳрида ҳам сезилди. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги дастлабки маълумотларга таянган ҳолда зилзила туфайли вайронлара бўлмаганини билдирди.

Айни пайтда Қозоғистоннинг жанубий пойтахти Олмаотада зилзила кучи 3-4 балл атрофида сезилган.