Олмаота коллежидаги портлашда бир талаба ҳалок бўлди

Портлаш Олмаотадаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган.

17 ноябрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган портлашда 16 яшар талаба ҳалок бўлди, ўн нафар талаба жароҳатланди.

Полиция маълумотига кўра, коллежда ҳарбий тайёргарлик дарси пайти граната портлаши оқибатида ушбу фожеа содир бўлган.

Ҳозирда куч ишлатар тизимлари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Қозоқ матбуоти хабарига кўра, портлаш оқибатида коллеждан 60 нафар талаба эвакуация қилинган.

Полиция маълумотига кўра, коллеждаги портлаш бўйича иккита жиноят иши қўзғатилган.