ЕИ Украинадаги айирмачиларга нисбатан санкцияларни кучайтирмоқчи

Брюсселда ЕИ ташқи ишлар вазирлари санкция қўлланилган Украинадаги айирмачилар рўйхатини кенгайтириш таклифи билан чиқишди. Янги рўйхат жорий ой охиригача эълон қилиниши айтилди.

ЕИ бу қарори орқали 2 ноябрь куни Украина шарқида ўтказилган россияпарастларнинг сайловини тан олмаслигига бир исбот ўлароқ кўрилмоқда.

Reuters маълумотига, айни пайтда Брюсселда Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни кучайтириш борасида ҳеч қандай қабул қилинмаган.