Афғонистон: Фарахда толиблар ҳужуми қайтарилди

Афғон аскарлари.

17 ноябрь куни Афғонистон ғарбидаги Фарах вилоятида ҳукумат кучлари Толибон жанггариларининг ҳужумини қайтарди.

Фарах вилоят полицияси бошлиғи Абдулраззоқ Ёқубийга кўра, Бола Булукда ҳукумат қўшинларига ёрдам кучлари келиб қўшилганидан кейин 18 нафар жанггари ўлдирилган, 13 нафари ярадор қилинган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мазкур тўқнашув чоғида бир полициячи ҳам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Аввалроқ маҳаллий расмийлар Толибоннинг юзлаб аскари Бола Булукдаги назорат-ўтказиш маскани ва ҳукумат биноларига мувофиқлаштирилган ҳужумларни бошлагани ҳақида билдиргандилар.

Бу тўқнашув ҳақида Толибон ҳаракати томонидан ҳозирча бирор баёнот берилгани йўқ.