"Ислом давлати" сафларида 300 дан зиёд қозоғистонлик бор

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Нуртай Абикаев

Сурия ва Ироқда жанг қилаётган “Ислом давлати” аталмиш гуруҳ жанггарилари сафларида 300 дан зиёд қозоғистонлик бор. Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Нуртай Абикаев баёнот берди.

Абикаевга кўра, қозоғистонликлар ўзларининг “Қозоқ жамоати”ни тузган бўлиб, “Ислом давлати”ни қўллаш учун Сурияга борган қозоғистонликларнинг ярми хотин-қизлардир.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган маълумотномада қўмита ёшлар орасида радикал қарашларни тарғиб қилаётган махсус ёлловчилар мавжудлиги тўғрисида айтилган.