БМТ Шимолий Корея раҳбариятини Халқаро судга тортиш жараёнини бошлади

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг Бош Ассамблеясип 18 ноябрь куни Корея Халқ Демократик Республикаси олий раҳбариятини халқаро жиноий судловга тортиш бўйича жараённи бошлаш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади.

Шимолий Корея раҳбарлари инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузганликда айбланмоқда. Резолюция матни БМТга Япония томонидан таклиф қилинган.

БМТ маълумотларига қараганда, Шимолий Кореяда ҳукумат томонидан одамларни қийноққа солиш, озиқ-овқатдан маҳрум қилиш, мажбурий абортлар, мажбурий меҳнатга жалб қилиш ва оммавий қатлиомлар одатий ҳолатга айланган. БМТ ҳисоботида айтилишича, Шимолий Кореяда 80 мингдан 120 минггача сиёсий маҳбус бор.

Шимолий Коря раҳбариятини халқаро жиноий судловга тортиш резолюциясига Куба, Россия, Жанубий Африка ва Хитой қарши овоз берди.

Мазкур резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилади. Кенгаш Шимолий Корея раҳбарларини халқаро судга жалб қилиш юзасидан санкция бериши лозим бўлади. Хавфсизлик кенгашида мазкур резолюцияга қарши Хитой ва Россия қарши овоз бериши кутилмоқда.