2014 йилда ўзбекистонликларнинг Россияга бориши 38 фоизга камайган

Кейинги бир йил давомида муҳожирлар Россияга кириш ва мамлакат ҳудудида қолиш тартибини ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга камроқ бузди¸ дея баëнот берди Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский.

ФМХ раҳбарига кўра¸ 2014 йил давомида хорижликлар томонидан содир этилган 4000 маъмурий қонунбузарлик қайд этилган ва маҳкама қарори билан муҳожирни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш 2¸5 баробарга кўпайган. 2013 йилга нисбатан бу йил Россияга кириш тартибини бузувчилар сони 21 фоизга¸ хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар эса¸ 2 фоизга қисқарган.

Ромодановскийнинг билдиришича¸ Марказий Осиëдан Россияга иш излаб биринчи марта келаëтган 18-29 ëшлилар сони 38¸7 фоизга камайган. Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича йиллардан бери биринчи бўлиб келаëтган ўзбекистонликларнинг Россияга келиши 38 фоизга¸ биринчи марта келаëтган 18-29 ëшли ўзбекистонликлар сони эса¸ 40¸9 фоизга камайган.

Қиëс учун¸ тожикистонликларнинг Россияга келиши 2014 йилда 18 фоизга¸ қирғизистонликларнинг келиши эса¸ 13 фозига камайган.

Кузатувчилар Россияга иш излаб бораëтган ўзбекистонликлар сонининг камайишига бир томондан Ўзбекистон ҳукуматининг меҳнат миграцияси оқимини камайтириш учун қўллаëтган турли маъмурий чекловлари¸ бошқа томондан эса¸ Россия ҳуқуқ идораларининг ўзбекистонликларни мамлакатдан оммавий чиқариб юбориш ҳаракатлари сабаб бўлганини айтмоқда.