Ўшдан Афғон қирғизларига олти машинада ёрдам юки жўнатилди

Қирғиз ҳукуматидан ташқари кўнгиллилар ҳам афғон қирғизларига гуманитар ёрдам тўплаган.

Қирғизистоннинг 22 кишидан иборат делегацияси Афғонистон қирғизларига инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун Ўшдан Помирга жўнаб кетди.

Делегацияга меҳнат, миграция ва ёшлар вазири Алиясбек Алимқулов раҳбарлик қилади.

Мазкур делегацияда Жоғорқу Кенеш депутатлари, журналистлар, шифокорлар бўлиб, улар Афғон қирғизларига олти юк машинасида озиқ-овқат, дори-дармонни етказмоқчи.

Бунинг учун ҳукумат 3 миллион сўм (тахминан 52 минг АҚШ доллари) маблағ ажратган. Бундан ташқари, бир қатор кўнгилли фуқаролар ҳам ўз кўмагини кўрсатган.

Бунга қадар Афғонистондаги Помир қирғизлари вакиллари қирғиз ҳукуматидан ёрдам сўраган эди. Улар Помирдаги ночор об-ҳаво, турмуш тарзининг абгорлиги ва тиббий кўмак йўқлиги болалар ўлимининг кўпайишига сабаб бўлаётганини айтиб, Афғон қирғизларига озиқ-овқат, кийим-кечакдан ёрдам беришларини сўраган.

Айрим қирғиз депутатлари Афғонистондаги икки мингга яқин қирғизларни Чўнг-Олой туманига кўчириб келиш ташаббусини ҳам кўтармоқда.