Россия Қримдаги учта украин банкини ёпди

26 ноябрдан бошлаб Россиянинг Марказий банки Қрим ҳудудида фаолият юритаётган Украинанинг учта банкини ёпиб қўйди.

Марказий банкнинг матбуот маркази хабарига кўра, Харьковнинг "Золотые ворота" ҳамда Киевнинг 2та кредит банки - "Неос Банк" ва "Банк креди агриколь" банклари "омонатчилар олдидаги мажбуриятни бажармагани ва мижозлар қизиқишинини ҳимоя қилмагани" тақиққа сабаб бўлган.

Жорий йилда Россия Қримни аннексия қилгани ортидан бу ҳудуддаги кўпчилик украин банклари фаолиятини тўхтатган эди.