Берн анжуманида Гулнора Каримова пуллари масаласи ҳам кўрилмоқда

АҚШ ва Европа давлатларидан келган таҳлилчилар, ҳуқуқ фаоллари ва журналистлардан таркиб топган катта гуруҳ Швейцариянинг Берн шаҳрида йиғилиб, пост-совет мамлакатларида коррупцияга қарши кураш йўлларини мухокама қилмоқда.

26-27 ноябрь кунлари ўтаётган анжуманнинг диққат марказида, жумладан, Ўзбекистонда коррупция вазиятининг тобора ёмонлашуви, Гулнора Каримова ва унинг шерикларининг Ўзбекистон ва Европада таъқиб этилиши, Швейцария ва Швецияда музлатиб қўйилган пулларнинг кейинги тақдири каби масалалар турибди.

Берн анжуманида Озодлик мухбирлари Фаррух Юсуфий ва Алишер Сиддиқ иштирок этмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Алишер Сиддиқ ва Фаррух Юсуфий билан суҳбат

Берн анжуманидан суратлар:

Берн анжуманидан суратлар