Сиднейда номаълум шахслар бир неча кишини гаровга олди

Сидней қаҳвахонаси яқинидаги полициячилардан бири, 2014 йилнинг 15 декабри.

Австралиянинг Сидней шаҳридаги қаҳвахонада номаълум жанггарилар бир неча кишини гаровда ушлаб турибди.

Австралия телевидениеси 15 декабрь куни эрталаб қаҳвахона деразаси олдида камида уч киши қўлини кўтариб тургани, улар ёнида эса арабча ёзуви бўлган қора байроқ турганини намойиш қилди.

Воқеа гувоҳлари қаҳвахонадан ўқ овозлари эшитилганини айтганлар.

Ҳозир воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган, қаҳвахонага одамлар яқинлаштирилмаяпти. Шунингдек, қаҳвахона атрофидаги бинолардан одамлар эвакуация қилинган.

Автралиялик полициячилар сентябрь ойида “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорликда гумонланган бир неча киши ҳибсга олингани ҳақида маълум қилгандилар.