Пешоварда мактабга ҳужум қилган Толибон 104 одам, жумладан 84 болани ўлдирди

Покистоннинг Пешовар шаҳрида жангариларнинг мактабга қилган ҳужуми оқибатида 104 киши, жумладан 84 нафар бола ўлдирилигани хабар қилинмоқда. Хайбар Пахтунгхва вилояти бош вазири Парвез Хаттакнинг маълум қилишича, Покистон Толибон ҳаракати масъулиятини ўз зиммасига олган ҳужум армияга қарашли мактабда эрталаб рўй берган.

Хаттак маҳаллий телеканалада қилган чиқишида “ҳарбий госпиталга 60 нафарга яқин, яна бир касалхонага 24 нафар жасад келтирилган”, дея маълум қилди.

Унинг айтишича, жароҳатланган болалар сони ҳалок бўлганлар билан тахминан бир хилдир.

Мактабнинг ўзини Ибод деб таништирган 10 синф ўқувчиси воқеага гувоҳ бўлгани, унинг кўз ўнгида ўнлаб синфдошларининг ўлдирилганини гапирди.

Ўзини Тахрики Толибон ҳаракати матбуот вакили Муҳаммад Хуросоний Озодликнинг Покистон хизматига телефон орқали боғланиб, ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олиши, бу армиянинг Шимолий Вазиристондаги ҳаракатларига жавоб бўлганини иддао қилди.