Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилиш шарномасини имзолади

Қирғизистон 1 январдан Евросиё иқтисодий иттифоқи деб атала бошланадиган Божхона иттифоқига қўшилиш юзасидан шарномани имзолади.

Ҳужжатлар Москвада 23 декабрда ўтган Божхона иттифоқига аъзо давлатлар саммити доирасида имзоланди. Россия, Белорусь ва Қозоғистондан иборат Божхона иттифоқига Қирғизистондан ташқари Арманистон ҳам қўшилган.

Шартномаларни имзолаш жараёнида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2015 йилнинг майигача ўз мамлакати иттифоқнинг тўлақонли аъзосига айланишига умид билдирди.

Айни пайтда Москва Божхона иттифоқидаги ҳамкорлари томонидан танқидга ҳам учрамоқда. Белорусь президенти Александр Лукашенка Минск билан савдо алоқаларини узгани учун Москвани кескин танқид қилди. Нурсултон Назарбоев эса Украинадаги воқелар ортидан Россиянинг Ғарб томонидан изоляция қилиниши масаласи ҳақида гапирган.