Европа Иттифоқи Покистоннинг ўлим жазосига қайтганини қоралади

Покистон ҳукуматининг ўлим жазосига олти йил аввал эълон қилинган мораторийни бекор қилганини қоралаган ЕИ Исломободни дарҳол яна ўлим жазоси ижросини тўхтатишга чақирди.

ЕИ бугун эълон қилган баëнотда ўлим жазосининг террорчиликка қарши курашда самарали восита эмаслиги айтилади.

Ўтган ҳафта Толибон жанггарилари Пешавордаги мактабга ҳужум қилгани ортидан Исломобод ҳукумати террорчиликда айбланганлар учун ўлим жазоси қўллаш ва бу жазони ижро этишни қайта тиклади.

Мактабга қилинган ҳужум оқибатида 148 одам нобуд бўлди¸ уларнинг аксарияти ўқувчилардир.

Расмийларга кўра¸ келаси ҳафталар ичи террорчиликда айбланган 500 маҳбус устидан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилади.

Покистон қамоқхоналарида ҳозирда ўлимга ҳукм этилган 8000 маҳбус борлиги айтилади

ЕИ расмийлари¸ агар Покистон ўлим жазосига эълон қилинган мораторийга қайтмаса¸ иттифоқ билан Исломобод ўртасида имзоланилган сердаромад савдо келишуви бекор қилиниши мумкин.