Путин вазирларининг Янги йил таътилини бекор қилди

Мамлакатда кучайиб бораëтган иқтисодий бўҳрон ортидан Россия президенти вазирларнинг Янги йил таътилига чиқишига рухсат бермади.

Бугун телеканаллар орқали кўрсатилган ҳукумат йиғинида Путин ҳозирги вазиятда вазирларнинг ишни қўйиб дам олишни ўзларига эп кўра олмасликларини билдирди.

Анъанага кўра¸ Россияда давлат хизматчилари 1 январдан то 12 январга қадар Янги йил ва православ Мавлудини нишонлаш учун таътилга чиқади.

Ҳукумат ва давлат агентликлари бундай узоқ таътилни ўзига эп кўра олмайди¸ айниқса¸ бу йили¸ деди бугунги йиғинда президент Путин.

Қрим аннексия қилиниши ортидан Россияга нисбатан Ғарб жорий қилган санкциялар ва нефт нархининг кескин пасайиши оқибатида Россияда иқтисодий бўҳрон кучайиб бормоқда.

Бош вазир Медведев жорий ҳафта россияликларни чуқур рецессиядан огоҳлантирди.