Ямандаги портлашда 37 одам ҳалок бўлди

Яман пойтахти Санода чоршанба куни полиция академияси биноси олдида ҳудкуш микроавтобусни портлатиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди. 60 дан ортиқ одам эса яраланган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Шу йилнинг 1 январида худкуш томонидан Яманнинг Ибб шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатида 26 киши ҳалок бўлган эди. Мазкур ҳужум “Ал Хуси” шиа исёнчилар гуруҳига қарши қаратилгани тахмин қилинмоқда.

"Ал Хуси" гуруҳи сентябрда Санонинг бир қатор мавзеларини эгаллаб олган ва айни пайтда Яманнинг бошқа шаҳарларига ҳужумларни давом эттирмоқда. Сунний мусулмонлар гуруҳлари эса бу гуруҳга қарши курашмоқда.