Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Париж ҳукуматига таъзия билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Парижда Charlie Hebdo журнали таҳририятига қилинган ҳужумларни қоралаб, Франция ҳукуматига таъзия изхор этди.

Вазирлик расмийлари Франциянинг Тошкентдаги элчихонасида 9 январь куни очилган хотира китобига ҳамдардлик сатрларини ёзиб қолдирганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот ҳизмати маълум қилди.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди.

Ака-ука қуашийлар ушбу ҳужумни уюштирганликда гумонланмоқда.

Парижнинг шимоли-шарқидаги Даммартэн-ан-Гёль туманидаги бир омборхонада яширинган Шариф ва Саид Қуайший кеча полиция ишғоли пайтида ўлдирилган эди.