Қоҳира суди Ҳусни Муборак ишини қайта терговга юборди

Миср суди собиқ президент Ҳусни Муборакка нисбатан коррупцияга оид айбловлар иддаосини қайта терговга юборишга қарор қилди.

86 яшар Муборак 2014 йилнинг май ойидаги суд қарор билан давлат ғазнасидан миллионлаб доллар маблағни ўзлаштирганликда айбдор топилган ва 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди. Унинг ўғиллари Жамол ва Алилар ҳам айни айблов билан 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бироқ, 13 январь куни ҳукм устидан шикоятни кўриб чиққан Қоҳира суди тергов жараёни қонунга мувофиқ ўтмаганини сабаб қилиб, ишни қайта терговга оширди. Ҳимоя томони 3 йиллик жазони ҳарбий госпиталда ўтаётган Муборак суд эшитувлари бошлангунга қадар қамоқдан озод қилиниши мумкин, деб умид қилмоқда.

Ноябрь ойидаги маҳкамада Муборакка нисбатан 2011 йилдаги норозилик чиқишларида юзлаб намойишчининг ўлдирилишига сабаб бўлгани даъво қилинган айбловлар ҳам олиб ташланган. Эндиликда собиқ президентнинг ўғиллари иши ҳам қайта тергов қилинади.