Ўшда юртдошларини жиҳодга юборишда айбланган шахс сўроқ қилинмоқда

Қирғизистонлик 60 кишини Сурияга жиҳодга юборишда гумон қилинган шахс Ўшда сўроққа тутилмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулаймановнинг айтишича, гумон қилинаётган 21 яшар шахс жиноятни содир этгани, яъни Истанбулда бир уйни ижарага олиб, жиҳодга ёлланувчилар учун бир масканга айлантирганини тан олган.

Исми ошкор қилинмаган бу шахсни муқаддам ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган отаси Суриядан ортга қайтарган ва қонун ҳимоячилари қўлига топширган.