Папа Фрэнсиснинг Маниладаги ибодат маросимига 3 миллион одам йиғилди

18 январь куни Манилага йиғилган миллионлаб насроний Рима папаси Фрэнсис ўтказган ибодат маросимида иштирок этди

Рим папаси Фрэнсиснинг Филиппин пойтахти Маниладаги Ризал паркида ўтказган ибодат маросимида кучли ёмғир бўлганига қарамай 3 миллион одам қатнашди.

Бу маросимда папа 2013 йилда Ҳайян тўфонида нобуд бўлганларни хотирлади. Бу тўйфон чоғида мамлакатнинг энг ғариб минтақаларидан бирида яшовчи аҳоли қаттиқ азият кўрган эди.

Ибодат маросимида Рима папаси, шунингдек, насроний жамоалар қўлида улғаяётган болалар ва уларнинг эътиқоди ҳақида ҳам сўзлади. У жумладан: “Биз ўз ёшларимиз ҳақида қайғуришимиз керак, уларнинг умидлари ўғирланиши ва умри кўчада ўтишга маҳкум бўлишига йўл қўймаслигимиз керак”, деди.

Филиппинда 80 миллиондан ортиқ насроний истиқомат қилади ва Рим папасини тинглаш учун камида 6 миллион одам келиши кутилган эди. Рим папаси бу галги 6 кунлик сафарининг уч кунида Шри Ланкада, уч кунида Филиппинда бўлди.