Теҳрон ядвровий дастури Давосда ҳам муҳокама этилади

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Теҳроннинг мунозарали ядровий дастурига доир музокаралар жорий ҳафта Давосда бўлиб ўтадига Жаҳон иқтисодий форумида давом этишини билдирди.

Зариф 19 январь куни қилган чиқишида, йиллик форум доирасида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ёки дунёнинг бошқа қудратли давлатлари вазирлари билан учрашиши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Давос форуми 21 январь куни бошланади.

Эрон билан Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Британия Франция ва Германия музокарачилари ядровий масала ҳусусида келаси ой яна учрашади. 18 январь куни Женевада бўлиб ўтган навбатдаги сўзлашувларда, ғарб дипломатларидан бирига кўра, “чекланган” натижаларга эришилган.

Музокараларда Россияни тамсил этган ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков томонлар санкцилар юмшатилиши эвазига Теҳрон ядровий дастурини қисқартириш бўйича сиёсий ирода намойиш этди, дея баён қилди.

Ўтган йили иккита муҳлат ичида битимга эриша олмаган Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати 2015 йил март ойига қадар сиёсий келишувга эришиш ва 30 июнга қадар якуний битимни имзолаш ниятини билдирган.