Греция сайловида ғалаба қилган мухолифат партияси тежамкорлик сиёсатидан воз кечишини эълон қилди

25 январь кунги парламент сайловида Сириза партияси 36,3 фоиз овоз олди.

Грециянинг ултра-сўлчи Сириза партияси етакчиси Алексис Тсирпас мамлакат харажатларни камайтиришга доир сиёсатдан воз кечмоқда, дея эълон қилди. Сириза партияси парламент сайловида ғалаба қилиши ортидан гапирган Тсипрас, грециялик сайловчиларнинг кўпчилиги тежамкорлик сиёсатидан норози экани аён бўлди, дея таъкидлади.

Греция ҳукумати мамлакатни иқтисодий инқироздан олиб чиқиш учун Европа Иттифоқи томонидан тақдим қилинган қутрқарув режаси шартларидан бири ўлароқ тежамкорлик сиёсатини жорий қилган.

25 январь кунги парламент сайловида Сириза партияси 36,3 фоиз овоз олди. Амалдаги бош вазир Антонис Самарас етакчилигиддаги Янги Демократия партияси 27,8 фоиз овоз тўплай олди холос.

Дастлабки натижаларга кўра, Сириза партияси 300 ўринлик парламентда 149 ўринни эгаллайдиган бўлди. Мутлақ кўпчиликни ташкил қилиш учун ультра-сўлчиларга иккита овоз етишмаяпти ва коалиция тузуш учун ҳамкор ахтаришларига тўғри келади.

26 январь куни Тсирпас сайловда иштирок этган Мустақил Греция партияси етакчиси билан учрашиши кутилмоқда. Нисбатан кичикроқ бу партия ҳам Грецияга тақдим қилинаётган халқаро ёрдамга қарши чиқади.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар тақдим қилган 318 миллиард еврога тенг ёрдам 2010 йилда Грецияни дефолтдан қутқариб қолган эди.

Тсирпас Греция олган қарз шартларини қайта кўриб чиқмоқчи.