Дебальцеводаги вазият "ўта ҳалокатли" экани айтилмоқда

Дебальцеводан эвакуация қилинаётган гуруҳ.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич 3 февраль куни Украина шарқидаги Дебальцево шаҳридан аҳолини эвакуация қилиш учун низолашаётган томонларни сулҳ тузишга чақирди.

Дебальцево шаҳри икки ҳафтадан бери Украин ҳукумат қўшнилари ва россияпараст исёнчилар ўртасидаги қақшатқич жанглар майдони бўлиб қолмоқда. Amnesty International ташкилоти 3 февраль куни Дебальцевода юзага келган вазиятни "ўта ҳалокатли", деб баҳолаган эди.

Халқаро ташкилот баёнотида айтилишича, Дебальцевода аҳоли мунтазам бамбардимонлар остида яшамоқда ва минглаб одамлар сувга, озиқ овқатга, элект энергияси ҳамда дори-дармонга мухтожлик сезмоқда.