Жанубий Қозоғистондаги тартибсизлик "тушунмовчиликдан келиб чиққан"и айтилди (ВИДЕО)

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Интимақ қишлоғида 5 февраль куни ярим тунга яқин қолганда содир этилган тартибсизликларда бир нечта автомашина ёқиб юборилди ва бир қатор уйларга зиён етказилди.

Полициянинг хабар беришича, тартибсизликларда ўлганлар ва жароҳатланганлар бўлмаган. Расмий хабарда билдирилишича, тартибсизлик Интимоқ қишлоғида яшовчи Бахитжан Артиқов қўшни Бўстандиқ қишлоғида пичоқлаб ўлдирилгани тўғрисида миш-мишлар тарқалганидан сўнг бошланиб кетган.

Бўстандиқ қишлоғида яшовчи Навметдин Нарметов қотилликда айбланиб қидирувга берилган.

Полиция расмийлари “маҳаллий тожиклар ва қозоқлар ўртасидаги тушунмовчилик тартибсизликларга сабаб бўлгани”ни айтмоқда. Айни пайтда Интимақ қишлоғида вазият барқарорлашгани хабар қилинди.