"Исломий давлат" яна камида уч одамни ёқиб юборди

Ироқ радиосининг хабар беришича, “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари камида уч ироқликни тириклай ёқиб юборди.

Хабарда айтилишича, воқеа Бағдоддан 200 километр ғарбдаги Анбар вилоятининг Хит шаҳрида содир этилган. Жангарилар тинч аҳоли вакилларидан камида уч одамни “Исломий давлат” гуруҳининг ҳаракатланиш режасини Ироқ хавфсизлик кучларига етказиб турганликда гумонлаб тириклай ёқиб юборган.

Жангарилар Хит шаҳри аҳолисини қатл жойига чиқишга ва одамларнинг ёқиб юборилишини томоша қилишга мажбурлаган.