Украинадаги вазият Мюнхен анжуманининг бош мавзуси бўлмоқда

Мюнхен хавфсизлик анжумани

Украинадаги бўҳрон Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтаётган халқаро хавфсизлик бўйича анжуманнинг бош мавзуси бўлмоқда.

6 февралда бошланган анжуманда дунё давлатлари раҳбарлари, жумладан, АҚШ вице президенти Жо Байден, АҚШ давлат котиби Жон Керри, Украина президенти Петро Порошенко, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этмоқда.

Мюнхен анжумани раиси Вольфганг Ишингер Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланднинг 6 февралда Москвада Путин билан Украина масаласида музокара ўтказишини “Украинада тинчлик ўрнатилиши учун ташланган қатъий қадам” сифатида баҳолади.