Россия ва Қирғизистон президентлари Сочида учрашди

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан, Сочи, 2015 йилнинг 7 феврали.

Расмий сафар доирасида 7 февраль куни Сочига борган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Расмий маълумотларга кўра, учрашув чоғида Путин ва Атамбаев Россия ва Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо- иқтисодий, сармоявий ҳамда маданий соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар.