Ўзбекистонлик аëл ҳинд полициячисига маст ҳолда ҳужум қилганликда айбланмоқда

Ҳиндистон нашрларига кўра¸ мамлакат шимолидаги Чандигарҳ шаҳрида 10 февраль куни 28 яшар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Ўзбекистонлик аëл маст ҳолда жамоат тартибини бузиш ва полициячи аëлга ҳужум қилишда айбланмоқда.

Маҳаллий матбуотга кўра¸ сешанба куни эрталаб ўзбекистонлик аëл шаҳардаги меҳмонхоналардан бири олдида шовқин кўтарган ва уни тинчитиш учун келган полицияга қаршилик қилган.

Ҳинд полициясига кўра¸ ўзбекистонлик аëл 2010 йилдан бери Ҳиндистонда яшаб келган¸ 2012 йилда одам савдосига алоқадорликда айбланиб¸ жаримага тортилган.

Айтилишича¸ ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан учта айб бўйича жиноий иш очилган.