Покистон мактабига ҳужум қилган 12 жангари қўлга олинди

Покистон ҳукумати ўтган йили Пешовардаги мактабга ҳужум қилган толиблардан 12 нафари қўлга олингани тўғрисида маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, Покистон ва Афғонистон махсус хизматларининг қўшма амалиёти натижасида толибоннинг 6 аъзоси Афғонистонда, яна 6 нафари эса Покистонда қўлга олинган.

Покистон расмийлари толибоннинг 27 кишидан иборат бўлган мазкур гуруҳи аъзоларидан 9 нафари ўлдирилганини билдирган.

Ўтган йилнинг 16 декабрида Пешовар шаҳридаги полиция мактабига толибон томонидан қилинган ҳужумда 151 одам, асосан болалар ҳалок бўлган эди.