Миср 21 нафар қибтийни қатл қилган Исломий Давлат истеҳкомларини нишонга олди

Миср ҳарбийлари Исломий Давлатнинг Ливиядаги истеҳкомларига қарши ҳаво ҳужумлари амалга оширилганини билдирди. Ҳужумлар жангари гуруҳ 21 нафар мисрлик насронийнинг боши танасидан жудо қилинаётгани тасвирланган видеони эълон қилиши ортидан уюштирилди.

Миср Қуролли кучлари бош қўмондонлиги матбуот вакили 16 февраль куни қилган чиқишида Исломий Давлатга доир ўқув лагерлари ва қурол омборлари ҳаводан нишонга олинганини билдирди. Ҳужумдан мақсад қибтий насронийларнинг ўлдрилиши учун ўч олиш эди, дея таъкидлади ҳарбийлар матбуот вакили.

Президент Абдул Фаттоҳ ал-Сисий 15 февраль куни давлат телевидениси орқали қилган чиқишида Миср қатлга “тегишли тарзда” жавоб қайтаришга ҳақлидир, дея баён қилган эди.

Бошлари танасидан жудо қилинган мисрлик насронийлар декабрь ва январь ойиларида Ливияга мардикорлик қилгани борган пайтда ўғирлаб кетилган эди.

Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжиди уламолари бу ҳодисани “ёввойилик”, дея атаб, бундай қатл “ҳеч бир дин ёки инсоний қадриятларга” алоқаси йўқ, дея билдирди.