Мослулни "Исломий давлат"дан озод қилиш апрелда бошланади

Ироқ ҳарбийлари.

АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Мосулни “Исломий давлат” жангариларидан озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёт апрелда бошланишини эълон қилди.

Мазкур амалиётда Ироқнинг 12 бригадаси, яъни 20-25 минг ҳарбий ишитрок этади. АҚШ ҳарбий қўмондонлигидаги номи айтилмаган манба, Ироқ ҳарбийларидан иборат 5 бригада яқин кунларда коалиция мутахасислари томонидан жанговар тайёргарликдан ўтказилишини билдирган.

Мазкур бригадалар жангни бошлаб беради ва кейинроқ уларнинг таркибига заҳирадаги яна уч армия, жумладан, курдларнинг Пашмерга кучлари қўшилади.

“Исломий давлат” гуруҳи Мосул шаҳрини ўтган йилнинг июнида эгаллаб олган эди.