Бугун Украинада Самовий Юзлик қаҳрамонлари куни

Бугун Украинада бир йил муқаддам Киев марказида норозилик акциясини куч ишлатиб тарқатиш давомида ҳалок бўлган Самовий Юзлик қаҳрамонлари кунини нишонламоқдалар.

“Евромайдон” тарафдорлари ва ўша пайтдаги ҳукуматга қарашли махсус хизматлар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда юздан ортиқ киши нобуд бўлган ва улар ўшандан бери Самовий Юзлик, деб аталади. Энг қонли воқеалар 2014 нинг 20 февралида бўлиб ўтган ва ўшанда Киевнинг Институтская кўчасида 40 дан ортиқ киши ўлдирилган эди.

Ўша кунларда ҳалок бўлганлар хотираси ҳурмати 20 февраль Украина президенти Петро Порошенконинг фармони билан Самовий Юзлик қаҳрамонлари куни, деб эълон қилинган.

Бугун ҳалок бўлганларнинг яқинларига давлат мукофотлари – Украина Қаҳрамони олтин юлдузи топширилади.