Дубайдаги 79 қаватли бинога ўт кетди

Дубайда бугун эртлаб дунёдаги энг катта осмонўпар бинолардан бирида ёнғин содир бўлди.

Хабарларга қараганда, ёнғин 50-қаватдан чиққан ва 70-қаватгача етиб борган. Бинодан минглаб одамлар эвакуация қилинган. Ёнғинда қолган бир неча одам ис газидан заҳарлангани, аммо уларнининг ҳаёти қутқариб қолингани айтилмоқда. Ёнғин пайтида бинода бўлган одамларнинг ҳаммаси қутқариб қолинган ва ўлим ҳолати бўлмаган.

Дубайдаги мазкур бино 79 қаватдан иборат бўлиб, унинг баландлиги 336 метрни ташкил қилади.