Туркия Суриядаги Сулаймон шоҳ мақбарасини тинч жойга кўчирди

Туркия ҳарбийлари Суриянинг Кобани шаҳри яқинида жойлашган Усмонийлар аждодлари - Сулаймон шоҳ мавзолейини жанг майдонидан кўчирди.

Минглаб турк ҳарбийси қурол ва техника билан 22 февралга ўтар кечаси Кобани ҳудудига кириб, 1921 йилда қурилган мақбара ичида сақланаётган Сулаймон шоҳ Алп ўғлининг ҳоки ва уни қўриқлаётган юзлаб турк ҳарбийсини эвакуация қилди.

Турк матбуоти берган хабарга кўра, амалиёт чоғида бир турк аскари ўлган.

Туркия Бош вазири Аҳмет Довут ўғлига кўра, Кобани теграсидаги "Исломий давлат" жанггариларига қарши халқаро коалиция ҳаво ҳужумлари пайтида турк халқи учун аҳамияти катта бўлган бу тарихий обидага зарар етмаслиги учун кўчирилган. Расмий хабарда бу обиданинг "Суриядаги янги манзилга кўчирилиши" айтилди, аммо тафсилотлар очиқланмади.

Туркия раҳбарияти бу борада халқаро коалиция етакчилари ва Суриянинг Истанбулдаги элчисини хабардор қилганини айтилмоқда.

Сулаймон шоҳ 1178-1236 йиллар оралиғида яшаб ўтган ва у Усмонийлар сулоласига асос солган Усмон Ғозининг бобосидир.