Эрон ва Туркманистон президентлари 17 шартномани имзолади

Ҳасан Руҳоний (чапда) Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашгабатда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 11 март куни Ашгабатда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашди.

Ҳасан Руҳоний ўз мамлакати Туркманистондан сотиб олинадиган газ миқдорини оширишдан манфаатдор эканини билдирди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик борасида 17 шартномани имзолади.

Айни пайтда Руҳоний Эрон туркман газини қанча миқдорда сотиб олиши тўғрисида нималарни айтгани хабар қилингани йўқ. Бироқ таҳлилчилар бугунги кунда Эрон Туркманистондан йилига 8-10 миллиард куб метр газ сотиб олаётганини, икки давлат ўртасидаги газ қувурлари орқали эса йилига кўпи билан 16 миллиард куб метр газ ўтказиш мумкинлигини айтмоқдалар.

Бердимуҳаммедов Руҳоний билан учрашув пайтида Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг қурилиши Теҳрон билан савдо алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.