Евро долларга нисбатан қадрини йўқотишда давом этмоқда

12 март куни евронинг АҚШ долларига нисбати 12 йиллик минимумни янгилади. Евро арзонлашда давом этгани унинг 2002 йилдан бери биринчи марта АҚШ валютасидан кўра арзонроқ кўрсаткичга тушиши мумкинлигига ишора қилмоқда.

Бундан бир йил аввал евро 1,39 АҚШ долларига тенг эди. Лекин Европа умумий пул бирлиги ўтган 11 ой ичида ўз қийматининг қарийб чорагини йўқотди.

Евро қийматининг долларга тенглашишига Европа Марказий банкининг хорижий давлат облигацияларини сотиб олиш режаси жорий ҳафта амалга оширила бошлагани туртки бўлди. Бундан ташқари, АҚШ Марказий банки жорий йилда устама фоиз миқдорини ошириши кутилаётгани ҳам долларнинг қимматлашишига олиб келди.

12 март куни евро 1,0511 АҚШ долларига сотилди. Бу эса 2003 йил мартидан бери мисли кўрилмаган кўрсаткичдир.

Европа валютаси 2002 йил 1 январда муамалага киритилганида АҚШ долларидан арзонроқ бўлган, лекин кейинчали қимматлаган.

Немисларнинг Deutsche Bank молиявий ширкати 2016 йилнинг охирига қадар бир евро 90 АҚШ центигача тушиши мумкинлигини башорат қилмоқда.