Немцовнинг сафдошлари унинг Украинага оид ҳисоботини апрелда эълон қилмоқчи

Рус мухолифатчиси Илья Яшин.

Мухолифатчи Борис Немцов сафдошлари мақтул сиёсатчининг Донбассдаги тўқнашувда Россия ролига бағишланган ҳисоботи апрель ойида ёйинланишини эълон қилдилар.

Мухолифатчи Илья Яшин Немцов ўлимидан кейин унинг уйи ва офиси полиция томонидан тинтилгани, компьютери ва ҳужжатлари олиб кетилганига қарамай, унинг сафдошлари Украина можароси ҳақида Немцов тўплаган материалларнинг аксариятини қўлга киритганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцов 27 февраль куни Кремль яқинидаги кўприк устида отиб кетилганди. Немцовнинг ҳаммаслаклари у Россия президенти Владимир Путин ҳукуматини танқид қилгани туфайли ўлдирилган, деб ҳисоблайдилар.

Немцовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ равишда Москвада чечен миллатига мансуб 5 киши ҳибс этилган. Бироқ улар ўзларининг мазкур қотилликка алоқадор эканларини рад этмоқдалар.