Тожикистон президенти ўғлини коррупцияга қарши кураш идорасига бошлиқ этиб тайинлади

Тожикистон президенти ўғли Рустам Имомали.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўзининг тўнғич ўғли Рустам Имомалини коррупцяига қарши кураш идораси бошлиғи лавозимига тайинлади.

27 ёшли Рустам Имомали 16 март куни Молиявий назорат ва коррупцияга қарши чора кўриш давлат агентлиги директори лавозимига тайинланди. Президентнинг тўнғич ўғли 2013 йилдан бери Тожикистон Божхона қўмитасига раислик қилиб келган. Коррупцияга қарши кураш агентлигининг собиқ раҳбари Абдуфаттоҳ Ғойиб эса Рустам Имомалининг ўрнига Божхона хизмати раисилигига ўтирди.

Аксар собиқ совет республикалари каби коррупция Тожикистон учун ҳам катта муаммо ҳисобланади.

Тожикистон президентининг бошқа фарзандлари ва яқин қариндошлари ҳам юқори дамлат лавозимларига тайинланган.