АҚШ Озарбайжонда сиёсий маҳбуслар озод этилганини олқишлади

Қамоқда қолаётган журналист Хадижа Исмоилова.

Қўшма Шататлар Озарбайжонда бир қатор фаоллар қамоқдан бўшатилганини олқишлади ва Боку расмийларини бошқа сиёсий маҳбусларни ҳам озод этишга чақирди.

Давлат департаментининг 19 март куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, ҳозирда Озарбайжон қамоқхоналарида кўплаб сиёсий маҳбуслар сақланмоқда. Улар орасида ҳуқуқ фаоли Лайло Юнус, унинг турмуш ўртоғи, Озодлик радиоси мухбири Хадижа Исмоилова, адвокат Интигам Алиев, ёшлар ҳаракати фаоли Расул Жафаров ҳам бор.

Давлат департаменти баёнотида “сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши билан Озарбайжон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида олган халқаро мажбуриятларини бажарган бўлар эди”, деб таъкидланган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 18 март куни Наврўз байрами муносабати билан юз нафар маҳбусни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Қамоқдан чиқарилганлар орасида таниқли блоггер Ўрхон Аюбзода, фуқаролик жамияти фаоллари Башир Сулаймонли ва Анор Қасимли бор.