Қарағандада сув тошқини туфайли одамлар эвакуация қилинмоқда

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 26 март куни жала ва қор эриши оқибатида юз берган сув тошқинлари туфайли бир қатор шаҳарлардан юзлаб одамлар эвакуация қилинди.

Қаражал шаҳридан учта уч қаватли уйда яшовчи аҳолини хавфсиз жойга кўчиришга тўғри келди. Бу шаҳарда кўплаб уйлар ва кўчалар селдан зарар кўрган.

Атасу шаҳрида эса ўнлаб турар жой бинолари сув остида қолиши мумкин. Буркутли, Қоракўл, матақ ва Абубакиров қишлоқларидан одамлар эвакуация қилинмоқда.