MH17 учқичининг уриб туширилишига Россия генерали алоқадор кўрилмоқда

MH17 учқичи қолдиқлари.

Донецк яқинида уриб туширилган Малайзия учқичи ҳалокатини тадқиқ қилаëтган Халқаро тергов комиссияси бу ишга алоқадорликда гумонланаëтганлардан бири Россия фуқароси¸ Бош разведка бошқармаси собиқ ходими эканини билдирди.

Ҳолландияда чиқадиган NRC Handelsblad газетасига кўра¸ бу - ҳалокат сабабларини ўрганаëтган ҳолланд прокуратурасининг юқори даражали Россия офицерларининг учқич уриб туширилишига алоқадорлиги борасидаги илк жиддий тахминидир.

17 июль куни Малайзиянинг Амстердамдан Куала Лумпурга учаëтган учқичи бортидаги 298 йўловчининг аксарияти ҳолландияликлар бўлгани боис бу ҳалокатни тафтиш қилиш билан Ҳолландия расмий тизимлари ҳам шуғулланмоқда.

Украина махсус хизматлари бир неча ой аввал терговчиларга тақдим этган аудио ëзувларидаги Хмурый лақаби билан гапирган шахснинг Россия Бош разведка бошқармаси генерал-майори Сергей Петровский экани тахмин қилинмоқда. 2014 йилда истеъфога чиққан Петровскийнинг ўтган йил июлида йўловчи учқич уриб туширилган пайтда шарқий Украина сепаратчилари раҳбарларидан бири Игор Стрелковнинг ëрдамчиси бўлган.

Душанба куни Ҳолландия прокуратураси расмийси украиналиклар тақдим этган аудиоëзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганини эълон қилди.