Тожикистонда кўчки оқибатида одамлар ҳалок бўлди

Тожикистонда табиий офат натижасида 10 одам ҳалок бўлди.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Ориф Нозимовнинг билдиришича, 3 апрель куни Душанбедан 50 километр узоқликдаги Файзобод туманидаги Якабеди қишлоғида ер кўчкиси юз берган. Табиий офат оқибатида қишлоқдаги ўнлаб уйлар кўчки остида қолган.

Тожикистонда февраль ойининг бошларида ҳам ер кўчкисидан бир неча одам ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.