БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун Ямандаги вазиятни муҳокама қилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун ўтадиган йиғинида Ямандаги вазиятни муҳокама қилади.

Россия муҳокамани ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни таклиф қилмоқда. Россия Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатилиши учун Яманнни бамбардимон қилишни тўхтатиб туриши керак, деб ҳисобламоқда.

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Валери Амос Яманда сўнгги икки ҳафта давомиида зўравонликларда 519 одам ҳалок бўлганини, улардан 90 нафари болалар эканини билдирди. Унга кўра, ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Шиа жанггариларининг Хутий гуруҳи Яман сунний президентини мамлакатдан қочиб кетишга мажбурлаши ортидан Саудия Арабистони етакчилигидаги минтақавий коалиция ҳарбийлари 28 мартдан буëн жангарилар истеҳкомларига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда.