Таклифи рад этилган покистонлик 14 қариндошини ўлдиришда айбланди

Покистонда никоҳ таклифи рад этилган бир эркак қариндоши бўлган қуда тараф оиласининг 10 аъзосини ўлдирганликда айбланмоқда.

Ўз жиянига уйланишни таклиф қилган бу шахс рад жавобини олгач, тоғаси, холаси ва эҳтимолий келин сафида бўлган 8 жиянини отиб ташлаган.

Associated Press агентлиги берган хабарга кўра, ҳозир қочишга муваффақ бўлган шахс аввал ҳам уйланиш можароси устида ўз ота-онаси ва икки укасини отганликда айбланиб, қидирувга берилган.

Ҳайбар-Пахтунхва вилояти полицияси зобити Шаҳид Хонга кўра, иккинчи жиноят 5 апрель куни содир этилган. Расмий маълумотда ўз қариндошларини отишда айбланган шахсни бирор марта қўлга тушмагани ҳам қайд этилди.