Туркия президенти Эрдўғон Эронга сафар қилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг кейинги кунлар ичида Теҳронга сафар қилиши кутилмоқда.

Reuters агентлиги берган хабарга кўра, 7 апрель куни Эрдўғон Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан қатор музокаралар ўтказади. Бу сафар икки давлат ўртасида чегара муаммолари боис, алоқалар бироз таранглашган вазиятга тўғри келмоқда.

Эрдўғон Яманни ҳаводан ўққа тутаётган Саудия етакчилигидаги коалицияни қувватлагач, эронлик айрим сиёсатчилар Теҳрон раҳбариятини Туркия президентини қабул қилмасликка чақирди.

Икки давлат ўртасида мустаҳкам иқтисодий алоқа бор ва Эрон Туркияни газ билан таъминлаб турган иккинчи йирик ҳамкордир.

Суриядаги фуқаролик уруши натижасида ҳам икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларга анча путур етган эди.