Ўзбекларни Россияга ўтказиш билан шуғулланганлар ҳибсга олинди

Уралск суди

Қозоғистон ғарбида суд Ўзбекистон фуқароларининг Россияга ноқонуний сафар қилишини ташкиллаштишда гумонланган уч шахсни ҳибсда сақлаш қарорини чиқарди.

Уралск вилоят судига кўра, айни вилоятдан бўлган уч шахс, агар айбдор деб топилса, етти йилга қадар озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Терговчилар уларни Ўзбекистон фуқароларини вилоят пойтахтига келтириб, у ердан Россияга олиб ўтишда айбламоқда.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан бўлган ўн минглаб меҳнат муҳожирлари ҳар йили Россияга йўл олади.

Россия охирги ойларда муҳожирларга нисбатан тартибларни кучайтирди.